Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда Ўзбекистон ёрдами билан қурилган 200 ўринли шифохона очилди

Қирғизистонда Ўзбекистон ёрдами билан қурилган 200 ўринли шифохона очилди

Ўзбекистоннинг кўмаги билан Қирғизистонда 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қуриб битказилди, дея ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. 

Вазирнинг биринчи ўринбосари A. Иноятов бошчилигидаги делегация Қирғизистон Республикасида бўлиб қайтган. 

Ўзбекистон делегацияси Боткен вилояти Қадамжай тумани Марказий туман касалхонасида бўлди. У ерда Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Aлимкадир Бейшеналиев ва Қирғизистон ҳукуматининг бошқа вакиллари иштирокида шифохонанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Икки томонлама мулоқотлар давомида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари, шу жумладан, COVID-19га қарши биргаликда курашиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар юқумли касалликларни даволаш, ташхислаш ва олдини олиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар» - дейилади ССВ хабарида.

Аввалроқ, Ўзбекистон коронавирус сабаб Қирғизистонга гуманитар ёрдам жўнатгани хабар берилганди. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг