Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорига мувофиқ А.К.Ҳамраев Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди.

А.К.Ҳамраев 1965 йили Элликқаъа туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий – Андижон Давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Терапевт шифокор сифатида тиббиёт фанлари номзодлик дессиртациясини ёқлаган.

Бунгача у Жўқорғи Кенгес раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Собиқ вазир Данияр Ходжиев нима сабабдан ишдан олингани ва ҳозир қайси ишга ўтганлиги ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг