Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қумқўрғонда Бош қомусимиз тантаналари ўзгача нишонланди

Қумқўрғонда Бош қомусимиз тантаналари ўзгача нишонланди

Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди. Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳам байрам тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Эрта тонгдан кун ҳайрли бошланди. Туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ташаббуси билан энг аввало кўнгли ўксик, кам таъминланган оилалар байрам билан қутланди. Улар ҳолидан хабар олиниб, байрам дастурхонига озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Асосий байрам тадбирлари "Тўмарис" тантаналар саройида давом этди. Унда миришкор деҳқон ва фермерлар, чорвадор ва пиллакорлар, меҳнат фахрийлари иштирок этдилар.

Туман ҳокими йиғилганларни Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан табриклаб, табиат инжиқликларига қарамасдан ер билан тиллашиб, қадоқ қўлари билан уруғдан барака яратиб, мўл-ҳосил етиштирган миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, соҳа фидойилари, фахрий устозларларга совғалар топширди.

Пойтахтдан ташриф буюрган таниқли хонандаларнинг чиқишлари барчага кўтаринги кайфият бахш этди.

Соҳа вакилларининг тинимсиз меҳнатлари туфайли, жорий йилда туманимиз 29272 тонна ғалла, 28022,0 тонна пахта, 205 тонна пилла махсулотларини етиштириб, вилоятда белгиланган шартномавий режаларни ортиғи билан бажарди.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари қатори туман ҳокими Р.Гаппаров ва сектор раҳбарлари “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар ва вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг