Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қурол олишда керак бўладиган тиббий маълумотнома қай тартибда қўлга киритилади?

Қурол олишда керак бўладиган тиббий маълумотнома қай тартибда қўлга киритилади?

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикасининг «Қурол тўғрисидаги» қонуни юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. 

Ушбу қонунга кўра фуқаролар доимий яшаш жойлари бўйича бир қанча ҳужжатларни Миллий гвардия органларига тақдим этишлари лозим. Жумладан паспорт, овчилар уюмасидан рухсатнома, қуролдан хавфсиз фойдалаиш бўйича билими текширувдан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжат.

Шунингдек, фуқаро ўз тиббий ҳолати ҳақида маълумотнома ҳам топширади. 

Ўзбекистон Миллий гвардияси назорат-рухсат бериш фаолияти бўлими бош инспектори Алишер Мусаевнинг маълумот беришича, фуқаро ўқотар ов қуролларига рухсатнома учун руҳий-асаб касалликлари ва наркология диспансеридан ва поликлиникалардан ушбу муассасаларда рўйхатда турмаслиги ҳақида маълумотнома олиши шарт бўлади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирлигига қонун кучга киргунга қадар қурол бериш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхатини шакллантириш вазифаси юклатилган. 

Шунингдек, қурол олиш учун маълум миқдорда йиғим тўланиши белгиланган. Миллий гвардия вакилининг айтишича, қонунчиликда шу вақтга қадар бунақа йиғим бўлмаган. Ҳозирда Молия вазирлиги билан шу иш устида ишланмоқда, йиғим миқдори ҳозирда аниқ эмас. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг