Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Раққосалар билан видеоси тарқалган раҳбар яна лавозимга тайинланди

Раққосалар билан видеоси тарқалган раҳбар яна лавозимга тайинланди

Ўтган йилнинг ёзида ижтимоий тармоқларда тарқалган Сирдарё тумани ҳокимлиги масъуллари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари ва раққосалар акс этган видеолавҳа муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Расмий хабарда воқеа 2020 йил октябрь ойининг ўрталарида тахминан кеч соат 21:00 да (ишдан ташқари вақтда) Сирдарё туманидаги «Евро Азия» ресторанида содир бўлгани айтилганди.

Ушбу ҳолатдан кейин Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари Нурали Мирзаев ва Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратовлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганди. 

Орадан ярим йил ўтмасидан, Сирдарё тумани ҳокимининг 2021 йил 30 декабрдаги қарори билан Нозим Муратов яна Сирдарё тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг