Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Республика кенгаши йиғилишида ер масаласи танқидий кўриб чиқилди

Республика кенгаши йиғилишида ер масаласи танқидий кўриб чиқилди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Бугун, 18 август куни Бош прокуратурада ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг видеоселектор шаклидаги навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Республика кенгаши аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари, прокурорлар, ички ишлар, солиқ идоралари раҳбарлари ва ҳудудий кенгашларнинг бошқа аъзолари ҳамда туман-шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этди.

Кенгаш йиғилиши танқидий руҳда ўтказилиб, унда ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар ҳудудлар кесимида, аниқ рақам ва мисоллар асосида кўрсатиб берилди.

Шунингдек, ер майдонларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда белгиланган вазифалар ижроси аҳволи муҳокама қилинди.

Республика кенгаши аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ва туман-шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари, тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Бундан ташқари, ер талон-торож қилинишининг олдини олиш ҳамда унинг муҳофаза қилинишини таъминлаш, тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда ҳудудий ҳокимлар ва уларнинг соҳага масъул ўринбосарлари қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг