Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор тайинланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор тайинланди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимида ишлаб келган Тўлаганов Даврон Бахтиёрович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Тиббиёт фанлари доктори Даврон Тўлаганов кўп йиллар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази тизимида турли вазифаларда ишлаб келган. 2016-2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош шифокор муовини вазифасини бажарувчи бўлган.

Бирлаштирилган шошилинч тиббий ёрдам хизмати таркибига Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг 13 та вилоят филиали, 176 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, 2400 дан ортиқ тез тиббий ёрдам бригадаси, санитар-авиация хизмати ва фавқулотда вазиятларда аҳолини тиббий таъминлаш тезкор бригадалари киради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг