Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муфтий Усмонхон Алимов жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан ўрин олди

Муфтий Усмонхон Алимов жаҳоннинг энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан ўрин олди

Фото: «Podrobno.uz»

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони — «The Muslim 500» рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.

Иордания пойтахти Аммандаги Подшоҳлик стратегик тадқиқотлар ислом маркази Жоржтаундаги Мусулмон-насроний англашув маркази кўмагида энг нуфузли 500 мусулмоннинг навбатдаги рўйхатини тайёрлади. Рўйхат 2009 йилдан бери ҳар йили мунтазам эълон қилиб борилади.

Бу йилги рўйхат бошида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон турибди — ўтган йили Туркия етакчиси бешинчи бўлганди. Ундан кейин Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз, учинчи ўринда эса Иордания подшоҳи Абдулла Иккинчи ибн ал-Ҳусайн жой олган.

Машҳурлардан Туркия собиқ президенти Абдуллоҳ Гул, Туркия собиқ ташқи ишлар вазири Аҳмед Давутўғли, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон президенти Гурбанлуги Бердимуҳамедов ҳам рўйхатга киритилган.

Бу йилги рўйхатдан илк бор аралаш жанг санъати бўйича жаҳон чемпиони, россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов ҳам ўрин олди. Бошқа спортчилардан «Арсенал» футбол клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил, «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ, енгил атлетикачи, тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фарани кўрсатиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг