Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда ЙТҲда икки ўзбекистонлик вафот этиб, яна иккиси жароҳат олди (фото)

Россияда ЙТҲда икки ўзбекистонлик вафот этиб, яна иккиси жароҳат олди (фото)

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йилнинг 30 август куни Омск вилоятининг Москаленки туманидаги автомобил йўлида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бериб, унинг оқибатида уч киши, хусусан Ўзбекистон фуқаролари А.С. ва Н.М. ҳалок бўлди. Ўзбекистон фуқаролари Г.С. ва М.А. турли даражадаги кўп сонли оғир жароҳатлар олиб, Москаленки туман касалхонасига ётқизилди. Уларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда Омск шаҳридан мутахассислар ҳам чақиртирилди.

Бош консулхона вазиятни назоратга олди, Омск вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва даволовчи шифокорлар билан алоқа ўрнатган. Ҳозирда ҳамюртларимизнинг жасадини ватанга юбориш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Омск вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси хабарига кўра, маскур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилади.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Россиянинг Сибир федерал округи (Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Бурятия Республикаси, Иркутск вилояти, Байкал орти ўлкаси, Кемерово вилояти, Красноярск ўлкаси, Новосибирск вилояти, Новосибирск шаҳри, Омск вилояти, Томск вилояти, Тува Республикаси, Хакасия Республикаси) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-383-246-04-85, +7-383-246-04-84, +7-383-246-04-63, +7-383-246-04-64.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг