Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиядаги ҳуқуқшунос ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Россиядаги ҳуқуқшунос ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Россияда фаолият олиб борадиган ҳуқуқшунос Зарнигор Омонуллаева ушбу мамлакатга ишлашга борган мигрантларни огоҳлантирди.

Унинг қайд этишича, бирин-кетин очиқланаётган қонунлардаги ўзгаришларга кўра, энди Россия фуқаролигини 1 йилдан ортиқ Россияда ёлланма ҳарбий бўлиб, хизмат қилганларга беришмоқчи. Яъни, Россия идораларининг бирортаси таркибида бир йилдан ортиқ хизмат қилсангиз, фуқаролик таклиф қилишмоқда.

Бу ҳақида қонун Госдумада уч муҳокамадан ўтган. Агар сенат маъқуллаб, президент имзо қўйса, қонун кучга киради. Ҳозирча, 20.09.2022 йил ҳолатига кўра кучга киргани йўқ.

«Шу ўринда эслатиб қўймоқчиман:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ЖКнинг 154.1-моддасига кўра, Чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириш, ёллангани учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ташқари, ёлланиш учун ҳам ЖКнинг 154 моддаси бор. Ёлланма аскар бўлганлар 7 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилади...

Шунинг учун Сахаровода Москва мэри тарафидан эълон қилинган ҳарбий хизматга ёлланиш пунктларини 700 метр наридан АЙЛАНИБ ЎТИНГ, У ЕРГА ЯҚИНЛАШМАНГ.

Жудаям хунук ва бошқа давлатларга нисбатан ҳурматсизлик шаклида ташкил этилаётган ушбу пункт бежизга айнан Сахаровода йўлга қўйилмаяпти. Сахаровога оддий мигрантлар келади. Асосан патент учун келади.

Ҳали қабул қилинмаган қонун учун аллақачон ёлланма аскарларни расмийлаштирадиган инфратузилмани ташкил этиш очиқдан очиқ урушга тарғибот саналади», деб ёзади у.

Ҳуқуқшуноснинг айтишича, фуқароликни таклиф этиш, фуқароликни бериш кафолатланади дегани эмас. Хизмат қилиб тирик қайтганлар фуқароликни олади, деб ҳеч ким кафолат бермаяпти.

«Кафолат берганда қонунга кафолатли равишда фуқароликни бериш, деб ўзгартириш киритишни таклиф қилар эди», дейди Зарнигор.

Эслатиб ўтамиз, Россия президентни Владимир Путин бугун мурожаат қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг