Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева: «Иншааллоҳ бор имкониятни ишга соламиз»

Саида Мирзиёева: «Иншааллоҳ бор имкониятни ишга соламиз»

Фото: SShMirziyoyeva

Бугундан бошлаб «Кўнгил кўзи» — доирасидаги акция амалда иш бошлади.

Фото: SShMirziyoyeva

«Ушбу жараён билан танишиш мақсадида биз Нукусга келдик.

Бу ерда тиббий кўрик учун кўчма лаборатория қандай ишлаётгани, операцион ва бошқа хоналарнинг жиҳозланганлиги, телемедицина имкониятлари билан танишдик.

Фото: SShMirziyoyeva

Бугуннинг ўзида 14 нафар бола кўрикдан ўтказилиб, улардан 6 нафарининг кўз нурини яхшилаш мумкинлиги аниқланди. Бир нафар бола операция қилинди ва кўриш қобилияти 20%га тикланди.

Иншааллоҳ ушбу лойиҳа доирасида 3 минг нафардан ортиқ бола орасидан тузалиш имкони бўлган ҳар бир болага жиддий қараймиз ва уларнинг тузалиши учун бор имкониятни ишга соламиз», деб хабар берди Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг