Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саида Мирзиёева «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида нега айнан Фарғонага борилгани сабабини айтди (фото)

Саида Мирзиёева «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида нега айнан Фарғонага борилгани сабабини айтди (фото)

Фото: АОКА матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси «Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида Фарғонага боришди. Агентлик бош директори ўринбосари Саида Мирзиёева нега айнан ушбу вилоятга борилгани сабабини айтди.

«Бугун кечки овқатни Фарғонадаги 45-сонли махсус мактаб интернати ўқувчилари билан бирга қилдик.

«Кўнгил кўзи» лойиҳаси доирасида айнан Фарғонага келишимизнинг сабаби — Агентлигимизга фарғоналик кўплаб болалар мурожаат қилган ва биз билан кўришиш истагини билдирган эди.

Учрашувда мактаб интернат ўқувчилари ниҳоятда иқтидорли, санъат ва адабиётга ошуфта эканига ишонч ҳосил қилдик.

Учрашув илиқ таассуротларга бой бўлди. Шеърлар айтилди, қўшиқлар куйланди.  Орзулар ҳақида, келгуси режалар ҳақида суҳбатлашдик. 

Лойиҳамиз  доирасида бундай учрашувларни яна давом эттирамиз», деб ёзади Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг