Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самара ва Оренбургдан фуқаролар поездлар орқали қайтарилмоқда

Самара ва Оренбургдан фуқаролар поездлар орқали қайтарилмоқда

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия — Қозоғистон давлат чегарасидан ўтказиш масаласи бўйича Республика махсус комиссияси ҳамда Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, Ўзбекистон фуқароларини йўловчи поездлари орқали олиб келиш жараёни бошланди.

Тошкент — Бузулук — Тошкент йўналишидаги поезд 918 нафар йўловчи билан бугун тунда Ўзбекистон томон йўлга чиқади. Тошкент — Кинел — Тошкент йўналишидаги поезд эса 7 август куни 918 нафар йўловчилар билан тушдан сўнг Ватанимиз томон ҳаракатланишни бошлайди.

Поезд чипталари фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Бузулук ва Кинел вокзалларида сотилди. Бузулук — Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1 млн 287 минг сўм (9259 рубль), Кинел — Тошкент — 1 млн 357 минг сўм (9761 рубль). Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчиларнинг платформага тушишига рухсат этилмайди.

Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг