Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда икки ишчини тупроқ босиб қолди, бири вафот этган

Самарқандда икки ишчини тупроқ босиб қолди, бири вафот этган

Кеча, 30 ноябрь куни соат 17:30 атрофида Самарқанд шаҳрининг Рўдакий ва Бўстонсарой кўчалари чорраҳасида коммуникация қувури ўтказиш ишлари олиб борилаётган вақтда тупроқ массаси кўчиб тушиши натижасида икки киши тупроқ остида қолди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар берилган.

Самарқанд вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотга кўра, «Стапласт» масъулияти чекланган жамияти ишчиси, 1997 йилда туғилган М.Турсунқулов жиддий тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам хизмати орқали РШТЁИМга олиб кетилган. 1981 йилда туғилган У.Рустамов эса воқеа жойида вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг