Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Санаев ўрнига янги ҳоким тайинланди

Санаев ўрнига янги ҳоким тайинланди

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Қамаши тумани ҳокими Шерали Санаев Миришкор туманига ҳоким этиб тайинланганди. 

Бугуннинг ўзида Халқ депутатлари Қамаши тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташақари йиғилиши ўтказилиб, Тоғаев Ботир Нормаҳмадович тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар берди Қашқадарё вилояти ҳокимлиги. 

Б.Тоғаев 1976 йилда Китоб туманида туғилган. У 2001-2015 йиллар давомида вилоятнинг Шаҳрисабз, Китоб ва Касби туманларида ҳам қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида фаолият олиб борган.

Бугунгача Вазирлар Маҳкамаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибият мудири лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг