Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардор Умурзоқов ўтказган йиғилишда икки ҳоким ўринбосари ишдан олинди

Сардор Умурзоқов ўтказган йиғилишда икки ҳоким ўринбосари ишдан олинди

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Бош вазирнинг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раҳбарлигида видеоконференция тарзида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, йиғилиш якунлари бўйича экспортчи ва инвесторларни қўллаб-қувватлашда йўл қўйилган қолоқлик ва камчиликлар учун интизомий чоралар кўрилган.

Хусусан, Бўзатов тумани ва Зарафшон шаҳри ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари ўз лавозимларидан озод этилган. Инвестиция лойиҳалари ташаббускорларини ўз вақтида қўллаб-қувватламагани натижасида 32 та инвестиция лойиҳаси муддатида ишга туширилмагани ҳамда 395 та янги иш ўринлари кечиктириб яратилгани учун 19 нафар ҳоким ўринбосарига ҳайфсан эълон қилинган.

Бундан ташқари, Шуманай, Чортоқ ва Конимех туманлари ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарларига ишда йўл қўйилган камчиликларни тузатиш учун 3 ойлик синов муддати белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг