Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайёрамиз учун ким хавфлироқ: аёлларми ёки эркаклар?

Сайёрамиз учун ким хавфлироқ: аёлларми ёки эркаклар?

Фото: «Zen.yandex.ru»

Швециянинг Ecoloop компанияси глобал исиш ривожланишига эркаклар ва аёллар фаолияти таъсиридаги тафовутни аниқлашга муваффақ бўлдилар. Тадқиқот натижаси «Journal for Industrial Ecology» журналида чоп этилди.

Швециялик олимлар эркаклар аёлларга қараганда атмосферага 16 фоиз кўп чиқинди ажратишини аниқладилар. Тадқиқотчилар одамларнинг зарур товарларга сарф-харажатлари, у ёки бу ишлаб чиқарувчиларни танлаши, транспорт воситалари, маҳсулот учун қадоқлаш турларини инобатга олишди. Чиқиндиларни қайта ишлашга муносабат ҳам ўрганилди.

Аналитикларнинг фикрига кўра, деярли бир хил кунлик сарф-харажатларда аёлларнинг хатти-ҳаракатлари экологик жиҳатдан мақбулроқ бўлиб чиқди — улар хусусий автомобилдан кўра жамоат транспортидан кўпроқ фойдаланадилар, кам гўшт истеъмол қиладилар ва ёмон одатларга қарши курашишга ҳаракат қиладилар.

«Биз иқлимни муҳофаза қилиш сиёсатини ишлаб чиқишда эркаклар ва аёллар ўртасидаги фарқни ҳисобга олишни муҳим деб биламиз. Aёллар уйни безатиш, соғлиқни сақлаш ва кийим-кечакка кўпроқ пул сарфлайдилар, эркаклар эса автомобилларга ёқилғи, уйдан ташқарида овқатланиш, тамаки ва спиртли ичимликларга кўп пул сарфлайдилар», — деди Ecoloop тадқиқот компанияси вакили Aнника Карлссон Каньяма.

Олимларнинг фикрига кўра, чиқиндиларда гендер омили яхши ўрганилмаган ва халқаро ҳамжамият иқлим инқирозини бартараф этишда бунга эътибор бериши зарур. Тадқиқотга кўра, эркаклар ва аёллар ўз фаолияти давомида қолдирадиган иссиқхона газларининг 50 фоиздан кўпроғи озиқ-овқат ва дам олишга сарфланган маблағ асорати ҳисобланади. Масалан, гўшт ва сут маҳсулотларини ўсимлик маҳсулотларига алмаштириш ва самолёт ёки автоуловлардан фойдаланиш ўрнига темир йўл транспортида сафар қилишга одатланиш одамларнинг кунлик углерод изини 40 фоизгача камайтиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг