Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сенатор, ёзувчи Шарап Уснатдинов вафот этди

Сенатор, ёзувчи Шарап Уснатдинов вафот этди

Фото: Senat.uz

Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, фидойи журналист, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Шарап Уснатдинов 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» нашри хабар берди.

Журналист, сиёсатчи Ш.Уснатдинов 1942 йил Кегейли туманида туғилган. Марҳум Нуроний жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси сифатида узоқ йиллар мамлакатимизнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшган инсон. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тугатган ёзувчи, жамоат арбоби халқимизга «Кимга кеч, кимга тонг саҳар», «Сўнгги овчи», «Кўрганларим, кўнгилдагиларим», «Биринчи қорақалпоқ балетмейстери», «Шоирнинг ёшлиги» каби роман ва қиссаларини мерос қилиб қолдирди.

«Xabar.uz» марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг