Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шарқий ҳарбий округда текширув машғулотлари бошланди

Шарқий ҳарбий округда текширув машғулотлари бошланди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

17 июнь куни Қуролли Кучлар Бош штаби томонидан Шарқий ҳарбий округда жойлашган Фарғона гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирида инспекция текшируви машғулотлари бошланди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, текширувдан асосий мақсад бўлинмаларнинг жанговар шайлигини текширишга қаратилган.

Машғулотларнинг биринчи кунида шахсий таркиб хамда ҳарбий техникаларнинг жанговар шайлиги текширилди. Унда ҳарбий хизматчиларнинг ташқи кўриниши, қурол-аслаҳалари, сафар анжомлари, саф кўриги ва саф қўшиқларини айтиб юришига баҳо берилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Текширувларда ҳарбий қисм ва юрт посбонларининг жанговар тайёргарлик ҳолатини ҳар томонлама назоратдан ўтказишга урғу берилмоқда. Фарғона гарнизонидаги жанговар техникалар ваҳарбий автомобилалар созлиги, техник носозлик вужудга келганда уни бартараф этишда керак бўладиган захира асбоб-анжомлари бутлиги ҳам кўздан кечирилди.

Шунингдек, Фарғона гарнизонида бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини текшириш машғулотларида ҳарбий хизматчилар ҳарбий топография ва жисмоний тайёргарлик бўйича синовларни топширишди. Шунингдек, барча тоифадаги бўлинма командирларининг назарий ва амалий билимларини текшириш бошланди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотларининг кейинги босқичларида юрт қалқонларининг тактик ва махсус тайёргарлиги, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, гуруҳ ва ўточар қуроллардан нишонларга ўқ отиш бўйича кўникмаларини синовдан ўтказиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг