Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «2019 йил одами» деб топилди

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда «2019 йил одами» деб топилди

Фото: Президент матбуот хизмати

17 февраль куни Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида Президент Шавкат Мирзиёевга «Ала-Тоо Айимдари» («Ола-Тау хонимлари») экологик ҳаракати томонидан «2019 йил одами» унвонини берилиши муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Республика раҳбарияти топшириғига биноан махсус мукофот ва диплом қабул қилиш учун Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкек шаҳрига ташриф буюрди. Тадбирда «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракати раёсати аъзолари, собиқ СССР халқ артисти Кайиргул Сартбаева ва халқ ёзувчиси Гулсайра Моминова, Қирғизистон ҳукумати, парламенти ва минтақавий маъмуриятларида юқори лавозимларда ишлаган қирғиз ва ўзбек ҳамжамиятларининг нуфузли вакиллари, Ўзбекистондаги собиқ қирғиз дипломатлари, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги, етакчи электрон ва босма нашрлар, марказий радио ва телевидение каналлари вакиллари, сиёсатшунос экспертлар иштирок этдилар.

Маросимда «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракати раҳбари Жипаргул Баргибаева қардош Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва этник озчиликларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг очиқ ва конструктив сиёсати туфайли икки мамлакат ўртасидаги чегара масаласи қисқа вақт ичида деярли ҳал қилинди.

«Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президенти номидан «Ала-Тоо Айимдари» ҳаракатига ва у орқали шахсан қардош Қирғизистон халқига Ўзбекистон раҳбарининг ўзаро манфаатли ўзбек-қирғиз ҳамкорлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари эътироф этилгани учун самимий миннатдорлик ва чуқур ҳурматни изҳор этди»,- дейилади ТИВ хабарида.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг