Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шифокор қаҳванинг икки ёмон таъсирини очиқлади

Шифокор қаҳванинг икки ёмон таъсирини очиқлади

Тиббиёт фанлари номзоди, диетолог Дария Русакова қаҳва истеъмолидаги икки хавфи ҳақида гапирди, деб хабар беради «Москва 24» портали.

Мутахассиснинг фикрича, биринчидан тетиклантирувчи ичимликни ортиқча истеъмол қилиш асаб тизимининг ҳаддан ташқари қўзғалишига олиб келади.

Бундан ташқари, қаҳвани севувчилар ортиқча вазн орттириб оладилар. Русакова ушбу маҳсулот таркибидаги кофеин асаб тизимига катта таъсир қилишини маълум қилган. 

«Табиийки, қаҳвани истеъмол қилган одам камроқ ухлайди. Бу асаб тизимини ҳаддан ташқари қўзғатади», — деди шифокор.

Унинг сўзларига кўра, одам оз ухласа, одатда кўпроқ овқатланади. Натижада ортиқча вазн пайдо бўлади.

Диетологнинг фикрича, кунига икки-уч чашкадан кўп бўлмаган миқдорда қаҳва ичиш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг