Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ширинтепага ширин сув боради

Ширинтепага ширин сув боради

Қашқадарё вилояти Косон туманида тоза ичимлик суви таъминоти йиллар давомида ҳудуднинг энг оғриқли масалаларидан бўлиб келган. Яқин яқингача тумандаги 70 та маҳалларда истиқомат қилувчи 290 минг 500 нафар аҳолининг тоза ичимлик суви билан таъминланган ҳолати 30 фоизга ҳам етмас эди.

Аҳолининг аксарияти ичимлик сувини қудуқлардан ёки машинада ташиб келиб, сақлаб ичишга мажбур эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 23 майдаги «Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан, халқаро молия институтларининг 35 млрд сўмлик лойиҳаси асосида, туман марказидаги 24 та маҳаллалардаги 130 минг 742 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланадиган бўлди.

Шунингдек, тумандаги энг чека ҳудудлардан саналган «Ширинтепа» ва «Гулобод» маҳаллалари аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланади.

Айни дамда Ширинтепа МФЙ аҳолисини тоза ичимлик сувига бўлган эхтиёжини қондириш мақсадида 2 та ер ости қудуғи қазилиб, 24 км масофага тоза ичимлик суви тармоғи тортилиш ишлари амалга оширилмоқда. Шу аснода тез кунларда маҳалладаги 2 минг 246 нафар аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлади.

– Маҳалламизда 20 йилдан бери ичимлик суви бўлмаган. Қишлоғимиз олдиндан ичимлик сувини ташиб келувчилардан сотиб олардик, шуни ҳовузларда сақлаб ичар эдик, йўлларимиз қишда лой ёзда чанг эди. Қишлоғимиз дастур асосида тоза ичимлик суви билан таъминланаётганидан жуда мамнунмиз, – дейди ширинтепалик Шодиёр Абдуалимов.

Бундан ташқари тумандаги Гулобод маҳалласида ҳам қурилиш ишлари авжида бўлиб, бу ерда 1 дона ер ости қудуғи қазилиб, 18 км ичимлик суви тармоғи тортилиши ишлари олиб борилмоқда.

Қисқа муддатда бу ҳудуднинг мингдан ортиқ ҳонадонларига ичимлик суви кириб бориб, маҳалладаги беш ярим минг аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган этиёжини тўлиқ қондирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг