Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ эрнинг таклифи собиқ хотинга маъқул келди

Собиқ эрнинг таклифи собиқ хотинга маъқул келди

Фото: «Orenburzhie.ru»

Ўртадаги уч нафар фарзанд ҳам уларнинг турмуши сақланиб қолишига сабаб бўлолмади. Ажрашдилар.

Ўтган тўрт йил давомида фарзандлар таъминоти учун алимент тўловидан муаммо бўлгани йўқ. Яқинда собиқ эр собиқ хотинига таклиф юбордики, болалар вояга етгунга яна 110 млн сўм алимент тўлар эканман, шу пулни натура шаклида берсам нима дейсиз?

Аёл рози бўлди. Натижада собиқ эр алимент пулининг қолган миқдори ҳисобига шаҳар марказидаги икки хонали уйни хатлаб берди.

...Собиқ эр-хотиннинг кимлиги аҳамиятсиз. Воқелик Қўқонда бўлганини айтишнинг ўзи кифоя. Зеро, гап улар ҳақида эмас, балки фарзандларнинг кафолатланган моддий таъминоти хусусида кетмоқда. Бу ёғига болаларнинг тақдири ота-онаси каби кемтик бўлмасин, илойим, дея дуо қилиш ортиқчалик қилмайди.

Бу маълумот қаёқдан? Мажбурий ижро бюроси (МИБ)дан-да. МИБчилар алимент ундиришдек турган-битгани ғурбат ижро ишини енгил кўчганидан доим енгил тортишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг