Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ прокурор Улуғнор туманига ҳоким этиб тайинланди

Собиқ прокурор Улуғнор туманига ҳоким этиб тайинланди

Халқ депутатлари Улуғнор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди. Унда Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳокими лавозимига Аҳмаджонов Муҳаммадисломиддин Муҳаммадсобирович тайинланди.

Аҳмаджонов Муҳаммадисломиддин Муҳаммадсобирович 1979 йилда Шаҳрихон туманида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини ҳамда 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курсларини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2001 йили Тошкент шаҳар ҳокимлиги Адлия бошқармаси катта назоратчиси вазифасидан бошлаган.

2006-2009 йилларда Андижон вилояти Избоскан тумани прокуратураси терговчиси лавозимида ишлаган.

2019-2020 йилларда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани прокурори лавозимида ишлаган.

Тайинловга қадар Аҳмаджонов Муҳаммадисломиддин Муҳаммадсобирович, Андижон вилояти Улуғнор тумани прокурори бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг