Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сўнгги 5 йилда жиноий жавобгарликка тортилган порахўр амалдорлар сони айтилди

Сўнгги 5 йилда жиноий жавобгарликка тортилган порахўр амалдорлар сони айтилди

Охирги 5 йил давомида Ўзбекистонда коррупцион қилмишни содир этиб, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони 14 мингдан ошган.

Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишланган «Ўзбекистон прокуратураси: кеча, бугун ва эртага» мавзусидаги илмий-амалий конференция Адлия вазири Русланбек Давлетов айтиб ўтди.

«Хусусан, охирги уч йилда прокуратура органлари томонидан қонунийликни таъминлаш мақсадида жами 540 мингдан ортиқ прокурор ҳужжатлари қўлланилган. Бу бир оддий рақамдек кўринади, лекин бу рақамлар ортида катта меҳнат ётганини фаҳмлаш қийин эмас», деди вазир.

Шулардан 160 нафардан ортиғи республика миқёсидаги, 1 минг 270 нафардан ортиғи вилоят миқёсидаги ҳамда 13 минг нафардан ортиғи туман миқёсидаги мансабдор шахслар ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг