Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Стюардессаликка ишга жойлашни ваъда қилиб 1000 долларни ўзлаштириб юборган шахсга жиноий иш очилди

Стюардессаликка ишга жойлашни ваъда қилиб 1000 долларни ўзлаштириб юборган шахсга жиноий иш очилди

Фото: «Xabar.uz»

Юнусобод тумани ички ишлар органларига 28 ёшли Муҳаббат Ю. мурожаат қилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати.

У ўз аризасида 2017 йилнинг июнь ойида танишлари орқали авиакомпанияга стюардессаликка ишга жойлаштиришни ваъда қилган Андижон вилоятилик 26 ёшли Фарҳод А.га нисбатан чора кўришни сўраган.

Ўз хизмати эвазига 1000 АҚШ доллари олган Фарҳод пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб, стюардессани «унутиб» юборган.

Хабарда айтилишича, мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг