Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сув босган Тошкентда тошқинлар қандай бартараф этилмоқда? (фото)

Сув босган Тошкентда тошқинлар қандай бартараф этилмоқда? (фото)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида сув тошқинлари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, тошқинлар оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, Тошкент шаҳар ҳокимининг топшириғига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилган.

Штаб томонидан 1050, 1055 алоқа телефон рақамига келиб тушган мурожаатлар зудлик билан таҳлил қилиниб, шаҳар ҳокимининг икки нафар ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳга тақдим этилди ва жалб қилинган жами 100 га яқин турли функциядаги махсус техникалар ёрдамида тошқин оқибатлари минималлаштирилди.

Ёғингарчилик ҳолати тўхтовсиз ва кўп миқдорда бўлгани сабабли, жалб этилган махсус техникалар имкониятларини инобатга олиб, айрим ҳудудларда юз берган сув тўпланиши ҳолатлари объектларнинг ижтимоий аҳамияти ва тошқиннинг хавфлилик даражасидан келиб чиққан ҳолда кетма-кетлик асосида бартараф этилди.

Барча тошқин ва сув тўпланиши ҳақидаги хабарлар (аҳоли мурожаатлари, ижтимоий тармоқлардаги реал вақт режимидаги тасвирлар) шаҳар ҳокимлиги томонидан алоҳида назоратга олиниб, Ишчи гуруҳга тақдим этилди ва жами 70 та (Яккасарой туманида 6 та: Сергели туманида 8 та: Мирзо Улуғбек туманида 11 та: Олмазор тумани 11 та: Юнусобод тумани 8 та: Яшнобод тумани 8 та: Миробод тумани 3 та: Шайхонтохур тумани 7 та: Учтепа тумани 3 та: Чилонзор тумани 5 та) объектлардаги тошқин оқибатлари бартараф этилди.

Ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳурматли ҳашаҳарлар! Ёғингарчилик оқибатларини бартараф этиш тўла Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинганлигини маълум қилган ҳолда, юзага келган сув тошқини билан боғлиқ вазият бўйича 1050, 1055 алоқа телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг