Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркор ва фермернинг ўзбошимчалиги 200 та хонадонни табиий газдан маҳрум қилди

Тадбиркор ва фермернинг ўзбошимчалиги 200 та хонадонни табиий газдан маҳрум қилди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари икки ҳолатда табиий газ қувурига ўзбошимчалик билан уланиб олингани, бунинг оқибатида етказилган зарарлар миқдори ва шаклини аниқлади. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбоут хизмати маълум қилди.

Биринчи ҳолат Тошкент туманида фош этилди. Яъниким, ўтказилган терговга қадар текширувда «М.Г.» МЧЖ раҳбари М.М. жамиятга қарашли иссиқхонанинг табиий газ қувурини 2020 йилнинг октябрь ойида газ таъминоти корхонаси ходимлари томонидан тамғаланган бўлса-да, тамғани бузиб, ўзбошимчалик билан яна уланиб олган. Шу тариқа табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги натижасида газ таъминоти корхонасига 1 млрд.сўм зарар етади.

Иккинчи ҳолат Бухоронинг Ромитанда аниқланди.Фуқаро Н.М. «М.» фермер хўжалигига қарашли дала шийпонида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил қилиб, юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши оқибатидаетказилган зарар 1,7 млрд.Сўмни ташкил қилгани айтилади.

Ҳисоб китобларга кўра, бундай ўзбошимчаликлар куз-қиш мавсумида ҳудуддаги 110 тадан 200 тагача хонадонни узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади ахборотда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг