Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Танзила Нарбаева Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби билан учрашди

Танзила Нарбаева Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби билан учрашди

Фото: «Senat.uz»

2021 йил 8 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Боғдод Амреев билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг иштирокчи мамлакатлари ўртасида турли соҳалардаги амалий ҳамкорликни, шу жумладан, Туркий тилли давлатлар ПА доирасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Туркий Кенгаш мамлакатлари билан муносабатлари изчил ривожланиб бораётганлиги таъкидланди.

Б. Амреев Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, ишбилармонлик муҳити ва инвестициявий муҳитни яхшилаш, Марказий Осиё мамлакатлари билан, шунингдек, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши маконида дўстлик ва яқин қўшничиликни мустаҳкамлаш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

Шу нуқтаи назардан, учрашув иштирокчилари Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши вазифаларини амалга оширишда аёллар ва ёшларнинг ролини кучайтириш муҳимлигига эътибор қаратдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг