Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Темир дафтар» ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» бирлаштирилмоқда

«Темир дафтар» ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» бирлаштирилмоқда

Фото:«Gazeta.uz»

«Темир дафтар» ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» бирлаштирилади. Бу ҳақда АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутасаддилари иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» идоралараро ҳамкорликни қўллаган ҳолда 3 турдаги нафақаларни тайинловчи электрон тизим ҳисобланади. Бунда нафақа тайинлаш ва рад этиш автоматик тарзда амалга оширилади.

Аризани қаноатлантириш ёки рад этишда Пенсия жамғармаси ёки МФЙлари умуман иштирок этмайди.

Мазкур тизим бўйича фуқаро ҳеч қандай маълумотни йиғиши шарт эмас. Фақатгина ариза билан ўзи ва оила аъзоларининг паспорт нусхалари (никоҳ ва туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар) тақдим этилади.

Реестр орқали электрон тарзда нафақалар кимга тайинлангани ёки рад этилгани, рад этилишининг сабабларини ҳам кўриш мумкин. Аризачининг ижтимоий ҳолати нафақа олувчи тартибига тўғри келса, ягона реестр унга нафақани автоматик тарзда ўзи тайинлайди. Агарда тўғри келмаса, рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳар икки ҳолатда ҳам аризачи СМС орқали хабардор қилинади.

Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқиб, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» дастурлари Ягона ижтимоий реестр билан ўзаро боғланади, давлат ижтимоий хизматлари рақамлаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг