Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тиббиёт ва қимматбаҳо тошлар билан фаолият олиб бориш учун рухсатнома олишнинг янги тартиби жорий этилди

Тиббиёт ва қимматбаҳо тошлар билан фаолият олиб бориш учун рухсатнома олишнинг янги тартиби жорий этилди

Эндиликда тиббий ва фармацевтика фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тезлаштирилган тартибда олишга Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериш имконияти яратилди. Бу ҳақда агентликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш ҳақидаги аризалар умумий тартибда йигирма кун ичида кўриб чиқилиши белгиланган. Тезлаштирилган тартиб бўйича муддат қисқартирилиб, беш иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилиши белгиланди.

Аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Фармацевтика фаолиятибилан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун берилган аризалар умумий тартибда ўн беш кун ичида кўриб чиқилса, тезлаштирилган тартиб бўйича муддат қисқартирилиб, беш иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

Аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Тезлаштирилган тартиб бўйича лицензия олиш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси лицензия талабгорига қайтариб берилади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини бериш ҳақидаги аризалар умумий тартибда етти иш куни ичида кўриб чиқилса, тезлаштирилган тартиб бўйича иккииш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқилади.

Аризани умумий тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида, тезлаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.

Тезлаштирилган тартиб бўйича гувоҳнома бериш ҳақидаги ариза ўз вақтида кўриб чиқилмаган тақдирда, қўшимча тўлов суммаси ариза берувчига қайтариб берилади.

Ушбу лицензиялар ва гувоҳномани олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Бу эса аҳолини ортиқча сансалорликлар, вақт ва маблағлари тежалиши, электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг