Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тиббиёт ходимлари нега 6 млн. сўмдан маош олишмагани тушунтириб берилди

Тиббиёт ходимлари нега 6 млн. сўмдан маош олишмагани тушунтириб берилди

Фото: «Xabar.uz»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияга оид жиноятларга бағишланган йиғилишда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев бир фактга эътиборни қаратди.

Ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология марказининг 2019 йилги бюджети 28 млрд. сўмни ташкил этиб, 31,3 млрд. сўм харажат қилиниши ва йиллик молиявий фаолият 3,2 млрд. сўм зарар билан якунланиши прогноз қилинган. Ходимларнинг ўртача ойлиги 1,2 млн. сўмни ташкил қилган.

Бундан ташқари, Марказ биносининг реконструкциясига бюджетдан 5,9 млрд. сўм молиялаштирилган.

Агар, 15,3 млрд. сўм маблағ талон-торож қилинмасдан, муассасага кирим қилинганида ҳамда Марказда ўтказилган хронометражда қўшимча аниқланган кунлик 25 млн. сўм тушум тўлиқ ҳисобга олинганда, Марказ бюджети 22,6 млрд. сўмга ортиб, 50,6 млрд. сўмга етган бўлар   эди.

Бу эса, ходимлар ойлигини 5 баравар ошириб, ўртача 6 млн. сўмга етказиш, Марказ биносининг 5,9 млрд. сўмлик реконструкциясини ўз ҳисобидан амалга ошириш ҳамда йилни 9 млрд. сўм соф фойда билан якунлаш имконини берар эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг