Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТИВ Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик талаба ҳақида ахборот берди

ТИВ Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик талаба ҳақида ахборот берди

Фото:«Time.kz»

Куни кеча ижтимоий тармоқ ва ОАВларда Россияда ўзбекистонлик талаба судга тортилгани хусусида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳам мазкур воқеага тўхталиб ўтди. 

«2019 йилнинг 2 май куни ОАВда Россия гидрометрология университети 2-босқич талабаси, Ўзбекистон фуқароси М.Юлдашевнинг қўлга олинганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. М.Юлдашев ишлаш учун рухсатнома (патент) олмай кечки вақтда гиперматкетда сотувчи бўлиб ишлаган. 30 апрель кечаси харидорга устаранинг қандай ишлашини кўрсатаётганда устара учи чиқиб кетган ва харидор кўзига теккан. Харидорни касалхонага, ҳамюртимизни қўлга олиб полиция бўлимига олиб кетишган.

Туман судида М.Юлдашевга 5000 рубл миқдорида жарима белгилаш ва Россия ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган. Айни пайтда М.Юлдашевга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодекси 291-модда 3-банди (мансабдор шахсга пора бериш) бўйича жиноий иш ҳам текширилмоқда»дейилади хабарда.

Шунингдек, ТИВ хабарига кўра, 2 май куни мазкур вазият мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг