Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент, Андижон ва Сирдарё вилоятларида наркокурьерлар қўлга олинди

Тошкент, Андижон ва Сирдарё вилоятларида наркокурьерлар қўлга олинди

Давлат божхона қўмитасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ҳамкорликда жорий йилнинг 9-15 апрель кунлари ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбирлар натижасида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида дастлаб аввалдан кузатувга олинган фуқаро Собиров бошқарувидаги «Captiva»русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида мазкур автмоашина салонидан  вазни 1,07 гр. «гашиш» гиёҳвандлик воситаси топилади.

Шундан сўнг тезкор тадбир Бекобод шаҳрида давом эттирилади ва фуқаро Собировга 492,4 гр. оғирликдаги «гашиш» гиёҳвандлик воситасини 5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида яна 2 нафар шахслар ҳам қўлга олинади.

Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда эса «Фарғона-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» автотранспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро Ғаниевнинг ёнида вазни 287,42 гр. «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Шунингдек, тезкор тадбир Андижон вилояти Марҳамат туманида давом эттирилиб, фуқаро Ғаниевга 497,77 гр. «гашиш» гиёҳвандлик моддасини 3,7 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ҳам воқеа жойида қўлга олинади.

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 2 нафар фуқаролар Асадов ва Ахраровлар ёнларида 505,32 гр. «гашиш»  гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинади.

Тезкор тадбирнинг сўнгги босқичи Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида давом эттирилиб, фуқаро Ахраровнингхонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, буерда 446,07 гр. «гашиш» гиёҳвандлик воситаси сақланаётганлиги аниқланди.

Шундай қилиб,  Тошкент, Андижон ва Сирдарё вилоятларида ўтказилган мазкур кенг қамровли тезкор тадбир натижасида қонунбузар шахслардан 2кг. 230 гр.дан ортиқ оғирликдаги «гашиш» гиёҳвандлик воситаси олиб қўйилди ва мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг