Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент шаҳар прокурори кўзи ожизлар мактабига ташриф буюрди

Тошкент шаҳар прокурори кўзи ожизлар мактабига ташриф буюрди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент шаҳар прокурори Ш.Облоқулов Яшнобод туманидаги кўзи ожизлар мактаб-интернатида, кўзи ожиз болаларнинг саломлатликларини тиклаши, билим олиши ва яшаши учун шаротлар яратилганини, санитария-гигиена қоидаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганди.

Шундан сўнг, интернат ўқитувчилари билан алоҳида очиқ мулоқот тарзида йиғилиш ўтказиб, интернат фаолиятида йиғилиб қолган муаммолар хусусида уларнинг дардини тинглади.

Ўрганиш натижасига кўра, тегишли мутасадди идоралар раҳбарларига белгиланган муддатларда аниқланган муаммоларни ҳал этиш ҳақида топшириқлар берди.

Мактаб-интернат ошхонаси, ётоқхонаси ва ҳожатхоналарида санитария-гигиена қоидаларига амал қилинмагани, ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйиб, вазифасига совуққонлик билан қарагани ҳамда интернат ходимлари ва ўқувчилари томонидан тушган кўплаб эътирозларни инобатга олиб, мактаб-интернати директори М.Мақсудов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг