Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда бир кечада 603та тезликни ошириш ҳолати қайд этилди

Тошкентда бир кечада 603та тезликни ошириш ҳолати қайд этилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

7 сентябрдан 10 октябргача бўлган даврда Тошкентдаги радарлар ҳайдовчилар томонидан 35 166та тезлик режимининг бузилиши ҳолатларини қайд этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

8 октябрдан 9 октябрга ўтар кечаси 484та, 9 октябрдан 10 октябрга ўтар кечаси эса 603та тезликни ошириш ҳолати қайд этилган. Масалан, радарлар биргина Тошкент ҳалқа автомобил йўлида Олмазор туманида тезликни рухсат этилган даражада оширган 107та, Сергели туманида эса 108та автомобилни қайд этган.

10 октябрь куни шаҳарнинг саккизта нуқтасига, жумладан, Мирзо-Улуғбек туманидаги кўчалардан бирига ва Шота Руставели кўчасига ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг