Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда иссиқлик таъминоти учун тўлов тизими ўзгармоқда

Тошкентда иссиқлик таъминоти учун тўлов тизими ўзгармоқда

Фото:«Xabar.uz»

Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти учун тўлов тизими ўзгармоқда. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» ДУК хабар берди.

Ўзбекистон президентининг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб, иситиш даврининг бир кунига иситиш майдонининг 1 кв.м учун хисоб-китоб тўлов тизимига ўтказилиши белгиланган.

Иситиш даврининг бир кунига 1 кв.м иситиш майдони учун тариф – 142 сўм миқдорида белгиланди.

Қолган тарифлар аввалги даражада қолиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг