Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда яроқлилиги номаълум йирик миқдордаги тиббий ниқоблар савдоси олди олинди

Тошкентда яроқлилиги номаълум йирик миқдордаги тиббий ниқоблар савдоси олди олинди

Фото: Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати озиқ-овқат ва зарур тиббий воситалар нархи сунъий равишда оширилиши ҳамда сифат сертификатига эга бўлмаган маҳсулотлар ноқонуний савдога қўйилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган мониторинг назорат тадбирларининг бир ҳафталик натижасини эълон қилди.

Пойтахт ДСБ матбуот маркази хабарига  кўра, жорий йилнинг 17-28 март кунлари  ўтказилган назорат тадбирлари давомида 291 минг 345 дона, умумий қиймати 574 миллион 900 минг сўмлик ҳеч қандай сифат сертификатига эга бўлмаган тиббий ниқоблар ноқонуний равишда савдога қўйилганлиги аниқланди.

Хусусан,  бугун – 28 март куни  Чилонзор туманида ўтказилган назорат тадбирлари давомида Бунёдкор кўчасида фуқаро Маҳмуд Акрамов (исм фамилиялар ўзгартирилган) ҳеч қандай ҳужжатларсиз, яроқлилиги номаълум бўлган 68 минг 500 дона, умумий қиймати 82 миллион 200 минг сўмлик тиббий ниқобларни ноқонуний равишда савдога қўйгани ҳамда нархларни сунъий равишда ошириб сотаётгани маълум бўлди. Суриштирувда маълум бўлишича, у ниқобларни наманганлик номаълум шахсдан нақд пулга олгани ва сифат сертификати билан қизиқмаганини маълум қилишдан нарига ўтмаган.

Фото: Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати

Вақтинча олиб қўйилган тиббий ниқобларнинг фойдаланишга яроқлилигини текшириш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига тақдим этилади. Маҳсулотлар фойдаланишга яроқли деб топилган тақдирда аҳолига фойдаланиш учун чиқарилади, дейилади Тошкент шаҳар ДСБ матбуот хизмати тарқатган хабарларда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг