Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги кўчалардан бири Янги йил арафасигача ёпилади

Тошкентдаги кўчалардан бири Янги йил арафасигача ёпилади

Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 2020 йил 31 декабрга қадар Фарғона йўли кўчасининг Ёнғин-қутқарув қисми («Ўзбек қоғози» ОАЖ) яқинидаги қисми ҳаракатланиш учун қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Нукус кўчаси ва КХАЙ томонидан Ёнғин-қутқарув қисми («Ўзбек қоғози» ОАЖ) йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари оқими Қўшкўприк кўчасига йўналтирилади.

«Ўзбек қоғози» ОАЖ томонидан КХАЙ ва Нукус кўчалари йўналишида  кетаётган автотранспорт воситалари оқимининг ҳаракати ўзгаришсиз қолади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг