Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги юздан ортиқ кўп қаватли бино ноқонуний қурилган — бош архитектор

Тошкентдаги юздан ортиқ кўп қаватли бино ноқонуний қурилган — бош архитектор

Фото: «Xabar.uz»

Бу ҳақда Тошкент шаҳри бош архитектори Нуриддин Сагатов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп квартирали уй-жойлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Оқибатда қурилган кўп квартирали уйлардаги муҳандислик коммуникациялари тизимига салбий таъсир ўтказиб, айримларини қуввати етмай, айримлари эса турли хил авария ҳолатлари келиб чиқмоқда.

2020 йилда хатлов ўтказилганда 100 дан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибда уй-жой қурмасдан уч ва ундан ортиқ қаватли (кўп квартирали) уй-жойлар қурилгани аниқланган. Бунинг оқибатида, шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилиги, коммунал соҳадаги муаммолар ортиб бормоқда.

Янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодексида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларда икки ва ундан ортиқ бўлган кўп квартирали уйларни қуриш тақиқланди», дейди Нуриддин Сагатов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг