Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдан Афғонистонга мунтазам авиа қатновлар йўлга қўйилади

Тошкентдан Афғонистонга мунтазам авиа қатновлар йўлга қўйилади

Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Мозори-Шариф шаҳрида (Aфғонистон) Ўзбекистон Республикаси ва Aфғонистон Ислом Республикаси авиация маъмурияти ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги делегациясини Aфғонистон фуқаро авиацияси бошқармасининг ҳуқуқ ва халқаро шартномалар департаменти директори жаноб Халилуллоҳ Aбавий қабул қилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича конструктив фикр алмашилди, шунингдек, Aфғонистон ва Ўзбекистон ўртасида парвозларни кўпайтириш ҳамда тайинланган авиакомпанияларнинг парвозлари географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар якуни бўйича Мозори-Шариф шаҳридан Тошкентга парвозларни бошлаш учун ҳуқуқий асос ҳисобланган тегишли келишувларга эришилди.

Aфғон томони «Кам Эйр» авиакомпанияси тегишли ташкилий-техник тартиботлар якунига етгандан сўнг Мозори-Шариф шаҳридан Тошкентга мунтазам рейсларни амалга ошириш учун тайёрлигини билдирди (тахминан жорий йилнинг декабрь ойида).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг