Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентга «юриш қилган»лар маъмурий жавобгарликка тортилди

Тошкентга «юриш қилган»лар маъмурий жавобгарликка тортилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда фуқаро Маҳмуд Ражабов ва унинг яқинлари ИИВ раҳбарияти билан учрашиш учун Тошкентга «юриш қилгани», бироқ ички ишлар ходимлари томонидан улар тўхтатилиб, ҳудудий бўлимга олиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айни жараёнлар мустақил блогер Нафосат Оллашукурова томонидан тармоқда онлай ёритилиб боргани эса тармоқ фойдаланувчилар ўртасида турли фикрлар келтириб чиқаргани ҳам бор гап. Орадан кўп ўтмай бу «юриш» ҳақида Хоразм вилоят ички ишлар бошқармасининг расмий муносабати эълон қилинганидан ҳам хабарингиз бор.

Хўш, уларнинг тақдири нима бўлди?

Хоразмдаги манбамизга кўра, ўтказилган суриштирувлар натижасида фуқаро М. Ражабов ва блогер Н. Оллашукурова 10 суткалик маъмурий қамоқ жазосига тортилган. Қолганларга эса энг кам иш ҳақининг уч ва бир баробари миқдорида жарима жазоси қўлланилган. «Xorazmnews» ахборот каналининг «юриш» иштирокчиларига таяниб маълум қилишича, уларга ички ишлар бўлимида жисмоний ёки руҳий босимлар ўтказилмаган. Хоразм вилоят ички ишлар бошқармасининг бошлиғи Даврон Назармуҳамедов Маҳмуд Ражабов билан икки соатга яқин алоҳида суҳбатлашган. Суҳбатдан Маҳмуд Ражабов қониқиш ҳосил қилгани айтилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг