Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси турли даъватларга эргашмасликка чақирди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси турли даъватларга эргашмасликка чақирди

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси

Интернетда чет эл фуқаролари, жумладан, Марказий Осиё давлатларидан келган меҳнат мигрантларининг Россия Федерациясида ҳарбий хизматга мажбурий чақирилиши ҳақидаги миш-мишлар тарқатилмоқда. 

Ушбу хабарларга Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси муносабат билдирди.

«Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Россия Федерацияси ИИВнинг сохта буйруғига таяниб, Россияда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари қисман сафарбар қилиниши, агар шартнома тузишдан бош тортса, гўёки уларнинг ишлашга рухсатномалари бекор қилиниши ва депортация қилиниши ҳақидаги нотўғри хабарлар тарқатилмоқда.

Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини турли даъватларга эргашмасликка, фақат расмий маълумотларга эътибор қаратишга чақирамиз», дейилади элчихона хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг