Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell кўнгиллилари: ёрдам кўрсатиш стратегияси

Ucell кўнгиллилари: ёрдам кўрсатиш стратегияси

Архив фото.

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) ўзини Ўзбекистоннинг ижтимоий масъулиятли корпоратив фуқароси деб билади.

Ucell ходимлари ҳар доим чин юракдан муҳтожларга ёрдам беришади. Айнан шунинг учун бир вақтлар кўнгиллилар гуруҳи тузилган эди. Унинг бирламчи мақсади ходимларга ва уларнинг фарзандларига ёрдам беришдан иборат эди. Гуруҳ аъзолари сони аста-секин ўсиб борди ва ҳар ойда ёрдам бериш истагида бўлган кўнгиллилар сони тобора кўпайиб борди. Ҳудудий бўлинмалардаги ходимлар ҳам қўшила бошлашди. Бугунги кунда Ucell кўнгиллилари сони компаниянинг барча бўлинмаларидан келиб қўшилган 650 кишидан ошади.

Архив фото.

Шу йилнинг ўзида кўнгиллилар ўндан ортиқ оилаларга ёрдам қўлини чўздилар, Сардобада жабрланганларга ёрдам бериш учун хайрия ташкил қилдилар ва муҳтожларга ёрдам беришда давом этиб келишмоқда.

Феруза Юсупова, жараёнларни ва сифат менежменти тизимини бошқариш бўлимининг етакчи мутахассиси, кўнгиллилар гуруҳининг фаоли:

— Дастлаб, гуруҳ оз сонли ходимлардан иборат эди. Ўша пайтда, ҳар бир қаватда хайрия маблағи йиғиш учун ойнаванд қутилар турарди ва ходимлар истаган пайтида у ерга пул ташлашлари мумкин бўларди. Баъзи ҳолларда, биз компания электрон почтаси орқали хабарлар жўнатардик ва маблағ тўплашни ташкил қилардик. Эндиликда барча маблағ тўплаш ишлари алоҳида «Ucell Volunteers» телеграм гуруҳи орқали амалга оширилади. Ҳар бир мурожаат диққат билан текширилади, чунки фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб қолган.

Пандемиядан олдин биз Компания биносида учрашувлар ва тантаналарни ташкил қилардик. Хайрия ярмаркалари бўлиб ўтарди, унда ходимлар ўзлари овқат тайёрлаб сотишарди ва сотувдан тушган барча маблағлар ёрдам бериш учун умумий фондга келиб тушарди. Уюшма вакиллари кексалар, уруш фахрийлари ва ёлғиз кекса кишилар учун мўлжалланган уйларга ва меҳрибонлик уйларига тез-тез ташриф буюриб туришарди.

Архив фото.

Бу йил гуруҳ алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Ucell кўнгиллилари пандемия пайтида қийин аҳволга тушиб қолган кўплаб инсонлар учун маблағ йиғишни ташкил қилишди.

Мария Углицких, контент-хизматларни ишга тушириш бўлими бошлиғи, кўнгиллилар гуруҳининг фаоли:

— 2016 йилда жамоамиз атиги беш нафар кўнгилли фаоллардан иборат эди. Бироқ, анча илгари ҳам жўнатувлар, почта қутилари орқали ёрдам бериш ишлари амалга оширилган.

Ушбу гуруҳ фаолиятида ҳақиқий ўсиш карантин бошланиши билан рўй берди.

Сардобадаги тошқинлардан сўнг кўнгиллилар сафига қўшилишни истаганлар сони кўпайди. Дастлаб тўғон бузилган ҳудудда жабрланган аҳоли учун биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида 25 миллион сўмдан ортиқ маблағ йиғилиб, улар учун озиқ-овқат ва асосий зарурий нарсалар сотиб олинди. Болалар ва катталар учун жуда кўп кийим-кечаклар тўпланди. Ucell кўнгиллиларининг инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш учун хизмат транспорт воситалари ажратилди.

Ҳозирги вақтда кўнгиллилар таркибига компаниянинг барча ҳудудий бўлинмаларидан вакиллар киришган. Аниқ ҳаракатлар стратегияси ишлаб чиқилган. Шу билан бирга, кўнгиллиларимиз томонидан учинчи томон кўнгиллиларининг катта гуруҳини тузилди, бу ерда фирибгарлар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилади.

Гуруҳ, COVID-19 билан касалланган компания ходимларини қўллаб-қувватлайди, шунингдек аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига: аёллар ва озиқ-овқат ва дори-дармонсиз қолган болалар, ногиронлар ва фахрийларга ёрдам кўрсатишни кўзда тутади.

Архив фото.

Кўнгиллилар томонидан йиғилган барча маблағлар иштирокчиларнинг шахсий ҳисобидан ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Бундан ташқари, компания ҳар йили экологик ва хайрия тадбирлари учун алоҳида бюджет ажратади. Масалан, бу йил ва ўтган йили учта дарахт экиш тадбирлари ташкил этилди, ҳомийлик ёрдами кўрсатилди ва Ал-Хоразмий номли ихтисослаштирилган мактабда компютер синфи жиҳозланди. Ucellнинг барча вилоятлардаги ходимлари бир кунлик иш ҳақини «Меҳр-шафқат» жамоат фондига ўтказиб бердилар, «Қон донорлик кунлари» уюштирдилар ва булар ҳали ҳаммаси эмас.

Компания ўз кўнгиллилари билан фахрланади ва аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлашга, экологик ва хайрия тадбирларни амалга оширишни давом эттиришга тайёр.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг