Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Умра сафари харажатлари арзонлашди, чеклов олиб ташланди

Умра сафари харажатлари арзонлашди, чеклов олиб ташланди

Энди Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича (квота) чекловлар олиб ташланди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар берди.

Авваллари узоқ навбат кутиб умра зиёратига борган фуқаролар 13 650 000 сўм миқдорида пул тўлаган ҳамда уларга Макка ва Мадина шаҳарларида яратилган шарт-шароитлар бугунги кунда таклиф этилаётган хизмат туридан анча паст ва қиммат бўлган.

Масалан, 2016 ва 2017 йилларда Макка ва Мадина шаҳарлардаги меҳмонхоналар 2 ва 3 юлдузли бўлиб, Икки Ҳарам масжидлари оралиғидаги масофанинг узоқлиги ҳамда зиёратчиларнинг меҳмонхана ошхонасида овқатланиш имкониятлари замон талабларига жавоб бермаган.

Энди эса “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан Умра сафарига бормоқчи бўлган ҳар бир фуқаро учун тўланадиган маблағ қиймати 5 804 000 сўм (бориш-келиш авиачиптасидан ташқари) миқдорда арзон бўлди. Мазкур маблағга Саудия Арабистони Подшоҳлиги расмий визаси, Макка ва Мадина шаҳарларидаги 5 ва 4 юлдузли меҳмонхона, ўзбек ошпазлари томонидан тайёрланадиган таомлар, 24 соатлик бепул тиббий хизмат, Ўзбекистон рамзлари туширилган махсус либос, ибодат қўлланмаси, бейжик, замонавий транспорт ҳамда бошқа зиёрат хизматлари киритилган. Тошкент – Жидда – Тошкент авиачиптаси нархи эса 5 096 000 сўм.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда умра сафарига бориш истагида бўлган фуқароларнинг кўп йиллик навбатини бартараф этиш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда турли хорижий йўллар (хавфсизлик кафолатланмаган тур фирмалар) орқали мамлакатдан чиқиб кетишларининг олдини олиш мақсадида Умра мавсумини йил давомида ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг