Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Uzbekistan Airways Киевга парвозлар сонини оширади

Uzbekistan Airways Киевга парвозлар сонини оширади

Фото: «Loukoster.com»

«Uzbekistan Airways» AЖ 2021 йил 3 ноябрдан бошлаб ҳар чоршанба кунлари Киевга авиақатновлар сонини оширади. Ноябрm ойининг бошидан авиапарвозлар ҳафтасига икки маротаба — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Мазкур йўналиш бўйича авиачипталар нархи бир томонга 2 203 229 сўмдан (багажсиз) ва 2 539 315 сўмдан (багаж билан), шунингдек, бориш ва қайтиш бўйича авиачипталар 4 149 045 сўмдан (багажсиз) ва 4 771 427 сўмдан (багаж билан) бошланади.

Aвиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Авиакомпания расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3 фоизли чегирма тақдим этилиши эслатиб қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг