Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Uzbekistan Airways» Фарғона ва Наманганга қўшимча рейс қўйди

«Uzbekistan Airways» Фарғона ва Наманганга қўшимча рейс қўйди

Фото: Xabar.uz

Фарғона водийсида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келганлиги фақат 2022 йил 5 май куни  «Uzbekistan Airways» АЖ Фарғона ва Наманганга қўшимча қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

Қоʻшимча авиақатновлар қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади (маҳаллий вақт билан):

HY-085/086 Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши

Тошкентдан жўнаб кетиш 15:00
Фарғонага етиб бориш 16:00
Фарғонадан жўнаб кетиш 17.00
Тошкентга етиб бориш 18:00

HY-095/096 Тошкент – Наманган – Тошкент йўналиши

Тошкентдан жўнаб кетиш 19:00
Наманганга етиб бориш 20:00
Намангандан жўнаб кетиш 21.00
Тошкентга етиб бориш 22:00

Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво сабаб Тошкент ва Фарғона водийсини боғловчи Қамчиқ довони ёпилиб, сўнгра очилганди. Шунингдек, водийга қатновчи поездлар ҳам вақтинча тўхтади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг