Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазир ўринбосари туман ҳокими бўлди

Вазир ўринбосари туман ҳокими бўлди

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди.

Сессияда Жарқўрғон туманига 2018 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Ўроқов Баҳодир Абдиқаюмович ҳоким этиб тасдиқланди.

Б.Ўроқов 1979 йилнинг 17 февралида Жарқўрғон туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари олийгоҳи, 2008 йилда Тошкент молия институти, 2016 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

2003-2005 йилларда Сурхондарё вилояти молия бошқармаси етакчи иқтисодчиси, 2005-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги инвестициялар бошқармаси бўлим бошлиғи, 2017-2018 йилларда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг