Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Вазирлар Маҳкамасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Жумладан:

- Шерзод Абдурасулович Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари этиб;

- Шарифбек Шамсиддинович Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудирининг ўринбосари - Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

- Алишер Миркамалович Назармухамедов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб;

-Шахобиддин Шарафиддинович Мусаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шўъбаси мудири этиб тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг