Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой фуқароси Наманганда 2 минг иш ўрнига эга корхона очмоқда

Хитой фуқароси Наманганда 2 минг иш ўрнига эга корхона очмоқда

Фото: Давлат хизматлари маркази

Чортоқ туман Давлат хизматлари марказида Хитой халқ республикаси фуқароси Чен Хиофанг асос солган «UFA GARMENTS» МЧЖ шаклидаги хорижий корхона рўйҳатдан ўтказилди. Бу ҳақда ДХА ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур хорижий корхона енгил саноат, тикувчилик билан шуғулланади. Ишбилармонлар 2000 нафар ишчи-ходимлар томонидан тайёрланадиган  маҳсулотларни ўзимизнинг ички бозорда, қолаверса чет давлатга экспорт қилишни ният қилган.

Шунингдек тадбиркорлар хорижий корхона очиш хозирга келиб эса анчайин соддалаштирилгани уларнинг ишини тез ва сифатли битишига сабаб бўлганини таькидлаб ўтдилар. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг